Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ривожланиш вазирлиги “ASTRON FUND ADVISORS” венчур фонди билан меморандум имзоланди

2019-08-20 | Инновация

Ўзбекистонда венчур экотизимини яратиш ва ривожлантиришга йўналтирилган фаолиятни амалга ошириш доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “ASTRON FUND ADVISORS” МЧЖ (Венчур фонди) ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

“ASTRON FUND ADVISORS” МЧЖ бошланғич босқичдаги истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш учун имкониятлар тақдим этади. Жамғарманинг асосий вазифаларидан бири Ўзбекистон бозорини янги юқори технологик босқичига олиб чиқишга қодир бўлган энг ёрқин ғоялар ва юқори самара берувчи жамоаларни қўллаб-қувватлашдир. Ўзбекистон иқтисодиётига ижобий ҳисса қўшиш имконига эга бўлган ғоялар ва жамоаларни ўзида мужассам этган лойиҳаларга фонд молиявий кўмак кўрсатади ва менторликни амалга оширади.

“ASTRON FUND ADVISORS” фондининг лойиҳаларни молиялаштириш бўйича танловида иштирок этишга аризалар тақдим қилишда номзодлар компания, жамоа, лойиҳанинг ғояси, мақсаддаги бозор, лойиҳанинг ривожланиш босқичлари, маҳсулотни бозорга чиқариш стратегияси, молиявий маблағлардан фойдаланиш асосий мақсадлари ва бошқалар тўғрисида маълумотларни кўрсатишлари зарур.

Қуйидаги ҳавола орқали танлов шартлари билан танишиш ва аризани тўлдириш мумкин https://astronvc.com/app-form/.

Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасида инвестицияларни жалб қилиш, бизнесни юритиш, истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини самарали ривожлантириш учун мақбул муҳит яратиш мақсадида, 2018 йилнинг охиридан буён Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда венчур инвестициялаш соҳасида мустаҳкам норматив-ҳуқуқий базани яратиш ва инновацион фаолиятни молиялаштирувчи компанияларни ташкил қилишга тадбиркорлик субъектларини жалб этиш бўйича мақсадли йўналтирилган ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5583-сонли “Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармони қабул қилинган.

Фармонга кўра, инвесторлар, айниқса хорижий инвесторларнинг инвестиция ҳиссаларини тезкор ва самарали жалб этиш мақсадида инвестиция ва бошқарув компанияларини ташкил қилиш амалиётини кенгайтириш кўзда тутилган.

Венчур молиялаштиришни амалга ошираётганда инвестиция ва бошқарув компанияларининг мақсадлари, вазифалари, функциялари, мезонлари, фаолият турини бошқарадиган ва белгилаб берадиган мустаҳкам норматив-ҳуқуқий базани яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майдаги 414-сонли қарори билан “Инвестицион ва бошқарув компаниялар тўғрисида”ги Низом қабул қилинди.

Венчур капитали инновацион фаолиятни молиялаштириш манбаларидан бири бўлиб ҳисобланиши сабабли, Ўзбекистонда венчур экотизимини ривожлантириш муҳим ҳисобланади. Инновациялар ўз ўрнида иқтисодиёт тармоқларининг иқтисодий ўсишини рағбатлантиради, натижада янги компаниялар ва ишлаб чиқариш яратилади ҳамда мамлакатда соғлом рақобат ривожланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться