15 август куни соат 11:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида брифинг ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.
Тадбирда “Ўзбекистонда Шарда университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори ижроси юзасидан маълумот тақдим этилади.
Шунингдек, халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ олий маълумотли юқори малакали кадрлар тайёрлашни ташкил этиш, инновацион муҳитни шакллантириш, хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан узоқ муддатли муносабатларни янада ривожлантириш борасида ахборот берилади.
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги