Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистоннинг тўрт шаҳрида Маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтади

2019-08-14 | Маданият

22-27 август кунлари Тошкент, Термиз, Бухоро ва Самарқандда кўлами ва аҳамияти жиҳатидан муҳим воқеликлардан бири “Ўзбекистон – буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империя, дин, маданият” мавзуида маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтади.

Ушбу ҳафталикни 22-23 август кунлари “Зарафшон” концерт залида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича бутунжаҳон жамиятининг III халқаро Конгреси бошлаб беради. 

Мазкур Конгресда юртимиз музейлари ва дунё коллекцияларида сақланаётган Ўзбекистон дурдоналарига бағишланган 20 жилдлик китоб-альбомнинг тақдимоти ўтказилади. Тақдимотда таниқли олимлар, тадқиқотчилар, машҳур музейларнинг ходимлари ва ноёб тўпламларни йиғувчилар Ўзбекистоннинг маданий мероси қанчалик бойлиги, хилма-хиллиги ҳақидаги маърузалари билан иштирок этишади.

Ушбу китоб-альбомлар ноширликдаги энг сўнгги ютуқлар асосида тайёрланган бўлиб, юртимизнинг китобхонларига биринчи бор тақдим қилинмоқда. Ижодий гуруҳнинг иш жараёнида қўллаган замонавий технологиялари сабаб китоб-альбомдаги бирор фотони янада аниқ ва тиниқ кўришни хоҳлаганлар мобил телефонини махсус иловага яқинлаштиради, натижада сурат экранда аслидагидек бор чиройи билан намоён бўлади.

Бундан ташқари III халқаро Конгресда хорижда сақланаётган Ўзбекистоннинг маданий меросига бағишланган 10 та ҳужжатли фильм намойиш қилинади.

 Ҳафталикнинг кун тартибидан беқиёс тадбирлар ўрин олган. Боиси унда шу пайтгача кенг жамоатчиликка тақдим қилинмаган нодир манбалар, қўлёзма ва тошбосма асарлар ва бошқа дурдоналар кўргазмаси ҳам ташкил этилган. Хусусан, 22 август куни Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида “Ўзбекистоннинг ёзма мероси дурдоналари”, 23 августда эса “Далварзин олтини: Кушон империяси ва унинг жаҳон цивиизацияси ривожига ҳиссаси” мавзусида кўргазма ўтказилади. Тадбир иштирокчилари Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказига бориб қурилиш жараёни ҳамда унда ташкил этиладиган музей ва кутубхона учун жамланаётган манбалар билан танишишади.

Ҳозирда дунёнинг турли давлатларидан 300дан ортиқ олимлар мазкур ҳафталикда қатнашиш истагини билдиришган, шунингдек, тадбирлар 50дан ортиқ давлатларининг ОАВ томонидан ёритилади.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться