Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Арманистон Элчиси билан учрашув

2019-08-14 | Сиёсат

2019 йилнинг 14 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Арманистон Республикасининг янги тайинланган Элчиси (қароргоҳи Ереван шаҳрида) Арам Григорянни қабул қилди.

Ишонч ёрлиқларини олар экан Вазир Элчини Ўзбекистондаги миссияси бошлангани билан табриклади ва унга муваффақият тилади.
 
Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатлар ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
 
Ўзбекистон-Арманистон алоқаларни жадаллаштириш, жумладан ўзаро товар ва хизматлар айирбошлашни кенгайтириш ҳамда турли даражалардаги алоқаларни фаоллаштиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.
 
Алоқаларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини такомиллаштириш устида биргаликда ишлаш долзарблиги қайд этилди.
 
Учрашувда умумий кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться