Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш харажатлари тўлаб берилади

2019-08-13 | Иқтисодиёт

Ҳукумат қарори билан Мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мазкур низом билан, мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг янги ташкил этилган боғ ва иссиқхона хўжаликларида сув тежовчи технологияларини жорий қилишга кетган харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди.

2019 йил ва ундан кейинги йиллардаги харажатларини қоплаш бўйича қуйидаги миқдорда субсидия ажратилади:

томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий қилинган 1 гектар майдон учун бир марталик 6 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;

майдони 35 гектардан зиёд боғларда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуришга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда.

Субсидия маблағлари 2019 йилда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги жамғарма ҳисобидан, 2020 йилдан бошлаб эса жамғарма ҳамда давлат бюджетидан тенг улушларда ажратилади.

Харажатларнинг бир қисмини қоплаш истагини билдирган ишлаб чиқарувчилар ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармаларига суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича ваколатли лойиҳа институтининг лойиҳаси, тижорат банки билан тузилган кредит шартномаси ҳамда кредит ажратилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, пудрат ташкилотлари билан тузилган шартнома нусхаси, амалга оширилган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари каби ҳужжатларни тақдим этади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар йили 1 майга қадар келгуси йилда суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг якуний рўйхатини шакллантириб Ҳукуматга тақдим этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали

Поделиться