Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкент Иқтисодчилар халқаро форумига мезбонлик қилади
2019-08-09 | Иқтисодиёт
Тошкентда 25 октябрь куни “Стратегик режалаштириш – мамлакат ва ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг муҳим омили” мавзусида иқтисодчилар халқаро форуми бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-сон фармойишига мувофиқ, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти томонидан ташкил этилмоқда.
Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш борасидаги долзарб муаммоларни муҳокама қилиш ва инновацион ечимлар топиш бўйича ўзига хос платформага айланиши кутилаётган форумда етакчи хорижий ва маҳаллий экспертлар, илмий, академик ва ишбилармон доиралар иштирок этади.
Шунингдек, халқаро ташкилотларнинг (Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, БМТ Тараққиёт дастури, ЕТТБ, ОТБ, GIZ, JICA, KOICA, TIKA ва б.) мутасадди раҳбар ва вакиллари ҳам қатнашиши кўзда тутилган.
Халқаро анжуман доирасида мамлакат ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини стратегик режалаштириш, ҳудудларнинг табиий-иқтисодий имкониятларидан самарали фойдаланиш, аҳоли турмуш даражасини, тадбиркорлик ва ривожланиш стратегиялари мавзуларда секция мажлислари ташкил этилади.
Манба: ЎзА