Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

xabar.uz сайтида эълон қилинган мақолага муносабат

2019-08-09 | Жамият

2019 йил 29 июлда xabar.uz сайтида эълон қилинган “Банклар пулимизни бермаяпти. Аҳолига қўй ва қорамол тарқатган тадбиркорлар банкротлик ёқасида" номли мақолага муносабат.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сон "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурини амалга ошириш тўғрисида"ги Қарори ва 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сонли “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори бўйича Ўзмиллийбанк томонидан имтиёзли кредитлар ажратилмоқда.  

Жумладан, 2019 йил 30 июль ҳолатига Ўзмиллийбанк томонидан Қашқадарё вилоятидаги жами 1852 нафар аҳолига ҳамда тадбиркорлик субъектларига 22 165,76 млн. сўм миқдоридаги кредит маблағлари ажратилди. Хусусан, Ғузор туманининг ўзига 425 нафар фуқарога 5 391,3 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилган.

Ўзмиллийбанк томонидан мазкур дастур бўйича лойиҳаларни молиялаштириш ишлари давом эттириб келинмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида кредит ажратишда фуқаролар тақдим қилинган рўйхатга ичидан таъминотчиларни эркин тарзда танлаш ва улар билан шартнома тузиш ҳуқуқига эга. 

Мақолада ёритилган ҳолат бўйича масъул ходимлар томонидан тегишли ишлар олиб борилмоқда ва келтириб ўтилган Дастур бўйича кредит олиш режаси бўлган фуқароларнинг банкимиз филиалига мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки

Поделиться