Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Эксперт-криминалистика соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
2019-08-07 | Хавфсизлик соҳаси
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Эксперт-криминалистика бош маркази бошлиғи полковник Наил Галипшин Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасидаги ХХР Жамоат хавфсизлиги вазирлигининг расмий вакиллари Лю Тунпин ва Ван Сюань билан учрашди.
Учрашув давомида эксперт-криминалистика фаолиятида ҳодиса жойларидан олинган ашёвий далилларнинг экспертлик тадқиқотлари самарадорлигини ошириш, автоматлаштирилган криминалистик идентификация тизимларини жорий этиш ҳамда соҳа мутахаассислари малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Келгусида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази томонидан Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирлигининг Ашёвий далиллар маркази билан пулегильзатека, рақамли экспертизалар ва ДНК лабораториялари фаолиятига оид икки томонлама меморандум имзоланиши имкониятлари юзасидан таклифлар билдирилди.
Шунингдек, мазкур тадбир жараёнида томонларни қизиқтирувчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги