Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хивада Хоразм вилоят қўғирчоқ театрининг 27 чи мавсуми очилиш маросими ўтказилди

2019-08-07 | Маданият

Шу йилнинг 5 август куни Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонаси ҳудудида Хоразм вилоят қўғирчоқ театрининг 27 чи мавсуми очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросими давомида "Кўҳна Арк" мажмуаси ҳудудидаги ёзги амфи театри саҳнасида қўғирчоқ театри жамоаси томонидан саҳналаштирилган томошалар қўйиб берилди.

Мазкур театр томошаларига Хива туманидаги "Болалар шаҳарчаси" тарбияланувчилари ва Хива шаҳридаги оромоҳларда дам олаётган ўқувчилар жалб қилинди.

Театр томошаларини кўриш учун маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ҳам ташриф буюришди.

Эслатиб ўтамиз, Хоразм вилояти қўғирчоқ театри Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги буйруғига асосан 1993 йил 1 июнда Хива шаҳрида ташкил этилди.
 
80 дан ортиқ репертуардаги спектакллар билан Республикамиз вилоятлари, шунингдек, Россия, Туркманистон, Қирғизистон, Озарбайон, Германия, Ангиля ва Шотландия давлатларида бўлиб, асосан миллий йўналишдаги спектакллар билан аёшларни эстутик руҳда тарбиялаш, уларнинг дунёқарашини шакиллантиришга хизмат қилди ва қилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться