Бугун соат 11:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида Тошкент шаҳрининг дренаж тизими муаммоларига бағишланган брифинг ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.
Унда дренаж соҳасидаги ўзаро боғлиқ тармоқларни мувофиқлаштириш, сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш, сувларнинг атроф-муҳит экологиясига салбий таъсирини камайтириш, соҳадаги халқаро тажрибани ўрганиш, сув ресурсларига нисбатан тежамли ва эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш каби масалалар муҳокама қилинади.
Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ҳотамбек Шокиров, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари (Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи) Ҳаёт Иноғомов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари (Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи) Бахтиёр Раҳмонқулов, Дренажлар ва коллекторларни таъмирлаш ва сақлаш ихтисослаштирилган бошқарма бошлиғи Бахтиёр Турсунов ва бошқа масъул ходимлар иштирок этади.
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги