Бугун соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтади.
Унда “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ижроси юзасидан маълумот тақдим этилади.
Оналик ва болаликни қўллаб-қувватлаш, ота-она қарамоғисиз қолган болаларни “Меҳрибонлик” уйларига жойлаштириш тартиби, васийлик ёки ҳомийлик, БМТнинг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенция талабларига риоя этилишини таъминлаш масалалари муҳокама қилинади.
Тадбирда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро шартномаларни имплементация қилиш бўлими бошлиғи Абдулҳай Мўминов, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Отабек Норбоев ва марказнинг бошқа мутасадди ходимлари иштирок этади.
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги