Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистоннинг туристик ва кинолокация салоҳияти Туркия билан ҳамкорликда тарғиб қилинишига келишилди

2019-08-05 | Туризм

22 июль куни Туркиянинг Анқара шаҳрида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари в.б. Улуғбек Касимходжаев Туркия Республикаси Маданият ва Туризм вазирлигининг Тарғибот ишлари бўйича бош бошқармаси бошлиғи Тимучен Гюлер билан учрашди.

 

Учрашув доирасида Қўмита делегацияси томонидан соҳадаги янги ислоҳотлар, имкониятлар, туризм соҳасига инвестиция киритувчи тадбиркорларга берилувчи имтиёзлар, субсидиялар ва ўсиб бораётган сайёҳлар сони тўғрисида маʼлумотлар берилди. Тимучен Гюлер ҳам, ўз навбатида, Туркияда мазкур соҳада олиб борилаётган ислохотлар ва ҳамкорликда амалга ошириш мумкин бўлган ишлар ҳақида маʼлумот берди. 

Тадбир якунига кўра, икки давлат ўртасида кросс-маркетинг фаолиятини йўлга қўйиш, яʼни икки томонлама тарғибот ишларини амалга оширишни ҳамкорликда йўлга қўйиш, Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини биргаликда тарғибот қилишга келишилди.  

Шунингдек, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари в.б. Улуғбек Касимходжаев Анқарада “SIDEF” Ассоциацияси директори Ата Рамазан билан учрашди. Ассоциация томонидан Ўзбекистонда тиббий туризмни ривожлантиришга қизиқиш билдирилиб, мамлакатдаги нуфузли ташкилотлар билан учрашувлар ташкил қилиш борасида амалий ёрдам кўрсатиш сўралди. 

Қўмита раисининг биринчи ўринбосари “TRT AVAZ” ва “TRT TURK” каналлари директори Седат Сағиркая билан учрашиб, томонлар Ўзбекистон-Туркия ўртасидаги туризм соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалаларини кенг муҳокама қилишди. 2019 йил май ойида “TRT AVAZ” канали ва Туризмни ривожлантирш давлат қўмитаси ўртасида имзоланган меморандум бўйича ишларни қай тарзда давом эттириш борасида келишиб олинди, тарғибот ишларини жадаллаштириш ва чуқурлаштиришга доир келишувга эришилди. 

Бундан ташқари, тадбир давомида Ўзбекистоннинг кинолокация салоҳиятини тарғиб қилиш учун Туркиядан режиссёр ва ссенаристлар делегацияси ташрифини ташкиллаштиришга, юртимизнинг ҳам диний, ҳам дунёвий уламолари ҳақида ҳужжатли филм яратиш бўйича ишларни бошлашга келишиб олинди. Ўзбекистонда туризм соҳасига алоқадор тадбирлар ва янгиликларни “TRT AVAZ” ва "TRT TURK" каналлари марказий девони ёки Ўзбекистондаги ваколатхонаси орқали эфирга ва жонли эфирларга 60 дан зиёд мамлакатга узатишга ва телерадиокомпаниянинг ижтимоий тармоқларида ёритишга келишилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться