Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Германия Ҳукуматининг Махсус вакили билан учрашув

2019-08-05 | Сиёсат

2019 йилнинг 3 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германия Федератив Республикаси Ҳукуматининг Афғонистон ва Покистон бўйича Махсус вакили Маркус Потцел билан учрашди.

Суҳбат чоғида Афғонистон муаммосини ҳал қилиш борасидаги Ўзбекистон ва Германия саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.

Афғонистондаги вазиятни ҳал қилиш бўйича халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини биргаликда мувофиқлаштириш зарурлигига эътибор қаратилди.

Германия Махсус вакили икки томонлама муҳим масалалар бўйича ҳамкорликнинг ҳозирги даражасига юқори баҳо берди ва Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликнинг устувор жиҳатлари бўйича Ўзбекистон ва Германия мавқелари яқинлигини таъкидлади.

Алоҳида қайд этилганидек, Германия Ҳукумати Афғонистонда тинч сиёсий жараённи бошлаш, ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани тиклаш, хусусан қўшни мамлакат иқтисодиётининг турли тармоқлари учун миллий кадрлар тайёрлаш бўйича Ўзбекистон раҳбарияти қадамларини тўла қўллаб-қувватлайди.

Учрашувда икки мамлакатнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон ва Германия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари даражасида Афғонистон масалалари бўйича конструктив ва ўзаро мақбул мулоқотни бундан кейин ҳам давом эттиришга томонларнинг тайёр эканликлари билдирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться