Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг дастури ишлаб чиқилди

2019-08-02 | Маданият

Дастурга кўра, Ўрда майдонида фестивалнинг расмий очилиш ва ёпилиш маросими, маҳаллий ва хорижий ҳунармандларнинг маҳсулотлари кўргазма-савдоси ҳамда халқ сайллари, қўғирчоқбозлик, дорбозлар ва фольклор жамоалари, вилоятлар маданият бошқармалари томонидан тайёрланган концерт дастурлари намойиш этилади, ош танловлари ўтказилади. 

Шунингдек, бу ерда Риштон, Ғиждувон, Ургут, Тошкент, Каттабоғ, Мадир, Самарқанд, Ғурумсарой, Олтинкўл, Шаҳрисабз кулолчилик мактаблари намояндалари томонидан маҳорат дарслари намойиши ва тренинглар ташкил этилиши режалаштирилган. 

Жоме мажмуасида Ўзбекистон халқ устаси, ёғоч ўймакори Муҳамадали Юнусовнинг ижодига бағишланган кўргазма, Дастурхончи мадрасасида эса тақдимот ва кўргазмалар, Қўқон мусиқали драма театрида спектакллар намойиши каби 50 дан ортиқ қизиқарли тадбирлар ҳам дастурдан ўрин олган. 

Албатта мазкур нуфузли анжуманга кўплаб хорижий давлатлардан меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда. Ҳозирда шаҳар кўчаларида туризм навигацияси белгилари ўрнатилмоқда. Кўчаларда жойлашган туристик ва муҳим инфраструктура объектлари хусусида маълумот берувчи бундай белгилар асосан туризм шаҳарларига хос. Туризмни ривожлантиришдаги асосий вазифалардан бири – бу сайёҳларга туризм объектларининг жойлашуви ва уларга олиб борувчи йўналишлар хусусида аниқ маълумот етказишдир. 

Ҳўқанди латифда ўрнатилаётган ўзбек ва инглиз тилидаги белгилар Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида ва ундан кейин ҳам келадиган сайёҳларга қулай шарт-шароитлар яратиш ва шаҳар тарихий обидаларига сайёҳлар оқимини янада кўпайтиришга хизмат қилади. 

Фестивалга қадар 200 дан ортиқ туризм навигацияси белгилари Қўқон шаҳрининг “Истиқлол”, “ Чархий”, “Турон”, кўчалари, Озодлик, Ўрда хиёбони каби барча кўча ва маҳаллаларда ўрнатилиши кўзда тутилган. 

Шунингдек, шаҳарда 24 соат ишлайдиган ҳудудлар ҳам ташкил этилмоқда. “Қўқон истиқбол ёшлари” ўқув марказида ташкил этилган тезкор курсларда ёшлар инглиз, рус, корейс ва хитой тилларини ўрганмоқда. Ушбу курслар туризм сервиси ходимларига халқаро ҳунармандчилик фестивалида ва ундан кейин ҳам хорижий сайёҳларга юқори даражада хизмат кўрсатиш имконини беради.

 

М. СУЛАЙМОНОВ, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться