Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ДХА навбатдаги ҳайъат мажлисини ўтказади
2019-08-01 | Жамият
2019 йил 3 август куни соат 09-00 да Тошкент давлат юридик университети биносида Давлат хизматлари агентлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтади.
Мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади.
Кун тартибидан 2019 йилнинг I ярим йиллиги давомида Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалари муҳокамаси ўрин олган.
Унда Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинма раҳбарлари, Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари раҳбарлари ва масъул ходимлари, туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари директорлари ва ходимлари, шунингдек ОАВ вакиллари иштирок этади.
Манба: Давлат хизматлари агентлиги