Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
11 та туманда Одам савдосига қаршикурашиш бўйича тадбирлар ўтказилди
2019-07-31 | Жамият
Тошкент шаҳрида Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг 2019 йил 22 мартдаги 7-сонли Баённомаси, “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш борасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси” ҳамда “Одам савдоси – давр муаммоси” тарғибот лойиҳасини амалга ошириш доирасида бир қатор амалий тадбирлар йўлга қўйилган.
30 июнь - Одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси томонидан шаҳримизнинг 11 та туманида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Тадбирларда Одам савдоси муаммоси бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири сифатида ҳар бир фуқарони огоҳликка чорловчи муаммо эканлиги қайд этилиб, кейинги йилларда қайд этиб борилаётган чақалоқлар савдосига қарши курашишда ҳамкорликда ишларни ташкил этилиши лозимлиги таъкидланди.
Тадбирлар туман ҳокимликлари, Хотин-қизлар қўмиталари, "Истиқболли авлод" республика ижтимоий ахборот маркази билан ҳамкорликда ўтказилди.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги