Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигига оид “Йўл харитаси” тасдиқланади

2019-07-31 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 19-20 август кунлари Нурсултон шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлари Жамшид Ходжаев ҳамда Сапархан Омаров томонидан Қишлоқ хўжалиги соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган “Йўл харитаси” тасдиқланади. Бу ҳақда жорий йилнинг 29 июль куни вазир Жамшид Ходжаевнинг Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Гулмира Исаева билан мулоқоти чоғида маълум қилинди.

Учрашувда Тошкент вилояти ҳамда Фарғона водийсида Қозоғистон тажрибасини ўрганган ҳолда ясмиқ, соя ўсимликларини етиштириш, Ўзбекистон шароитига мос буғдой ва арпа навларини ўстириш бўйича тадқиқотлар ўтказиш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва бу йўналишда ўзаро тажриба алмашиш каби масалалар муҳокама этилди.

Бунга қадар 2019 йил 22 июнь куни Римда ўтказилган ФАО конференциясида томонлар агросаноат, маҳсулотлар экспортига доир масалаларни муҳокама этишган эди. Учрашувда 2020 йилда Ўзбекистонда ташкил этиладиган ФАО ҳудудий конференцияси доирасида бир неча лойиҳалар тайёрлашга келишиб олинди.

Айни пайтда Қозоғистондан ташриф буюрган қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ишчи гуруҳи аъзолари ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш мақсадида мамлакатимиздаги имкониятларни ўрганишмоқда. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться