Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Эркин Воҳидов мемориал музейи ҳамда Ҳазиний уй-музейи ташкил этилди
2019-07-30 | Маданият
Бугунги кунда буюк шоир ва адибларимизнинг бой ижодларини асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказиш учун кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбек ҳалқининг буюк шоир ва адиблари Эркин Воҳидов ҳамда Ҳазинийнинг бой ижодини ўрганиш, кенг тарғиб қилиш, номларини абадийлаштириш, ёшлар ўртасида адабий муҳитни янада кенг ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 июлда “Эркин Воҳидов мемориал музейи ҳамда Ҳазиний уй-музейи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарор асосида Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида Эркин Воҳидов мемориал музейи ҳамда Учкўприк туманида Ҳазиний уй-музейи ташкил этилди. Ушбу музейлар Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг филиали сифатида фаолият юритади.
Энг қувонарлиси шунда бўлдики ушбу музейларда маданий-маърифий тадбирлар, атоқли шоир ва ёзувчилар ҳаёти ва ижодига бағишланган давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар ташкил этиш учун яна бир шарт-шароитлар яратилди. Ва устозларнинг буюк ижод намуналаридан кенг жамоатчилик баҳра олади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги