Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон давлат консерваториясининг ёш олимлари илмий тажриба орттирмоқда
2019-07-29 | Маданият
2019 йил 18 июлдан 15 августга қадар Ўзбекистон давлат консерваториясининг ёш олимлари “Мусиқа ва танқид тарихи” кафедраси доценти Ганиханова Шойиста Шарафутдиновна ва Атамуллаева Феруза Рахматуллаевна Беларусь давлат педагогика университети (БДПУ) Малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти негизида “Инновация илмий тадқиқотлари: назария, методология, амалиёт” дастури бўйича қисқа муддатли илмий стажировка ўташади.
БДПУ санъатни ўқитиш назарияси ва услубиёти кафедраси доценти, санъатшунослик фанлари номзоди Бычкова Наталья Валерьевна стажировканинг раҳбари ҳисобланади.
22 июль куни малака ошираётган ҳамкасбларимиз учун илмий дастур доирасида “Тадқиқот кўникмалари: олим ва педагог учун воситалар тўплами” мавзусида давра суҳбати - амалий машғулот (ўқитувчи – БДПУ МОПИ менежмент ва таълим технологиялари кафедраси доценти, педагогика фанлари номзоди, доцент Стрелкова Ирина Борисовна) ўтказилди. Давра суҳбати вақтида стажерлар ишлаш учун фойдали сервислар билан танишдилар. Улар орасида: электрон жўнатмаларга (илмий журналлар, илмий адабиётлар нашрлари ва б.); контент (мазмун) бошқарувчиларга – тадқиқотчининг қизиқишларига қараб ахборотни кузатиб бориш, тўплаш ва тизимлаштиришга; якка тартибдаги ва биргаликдаги илмий тадқиқот фаолияти учун Google сервисларига; библиографик менежерларга (библиографик ахборот билан ишлаш сервислари – ZOTERO цитаталар менежерига ва бошқаларга) обуна бўлиш кабилар.
Бундан ташқари ҳамкасбларимиз электрон ўқув-услубий мажмуалар (ЭУУМ) турли дастурий платформаларда яратиш технологиялари билан танишдилар, ЭУУТнинг яратилиши ва диссертация тадқиқоти устида ишлашда ахборотнинг тузилиши учун Help&Manual и Mindjet MindManager дастурий платформаларининг имкониятлари ва афзалликларини кўрдилар.
Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Республикаси ёш олимлари учун Беларусь Миллий кутубхонасига (БМК) танишув экскурсияси ташкил этилди. Ҳамкасбларимиз кутубхонага ёзилиб, 5 йил муддатга ўқиш билетларига эга бўлишди; БМК қурилиши ва 2016 йилда янги биноси тантанали равишда очилиши тарихи билан танишишди, Китоб музейига ташриф буюрдилар; фан номзодлари ва фан докторлари учун илмий ўқув залида, диссертациялар залида ва маълумотнома-ахборот бўлимида ишлаш бўйича маслаҳатлар олишди. Стажерлар учун БМК барча китобхонларига фойдаланишга руҳсат бериладиган, кутубхонанинг картали ва Электрон каталогларида, тўлиқ матнли хорижий маълумотлар базасида оддий ва кенг ахборот излаш бўйича кичик маҳорат дарси ўтказилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги