26 июль куни соат 15:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси раҳбар ходимлари иштирокида брифинг бўлиб ўтади.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 июлдаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги фармони ижроси ва мазмун-моҳияти юзасидан маълумот тақдим этилади.
Тадбирда Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори ўринбосари – Давронов Шуҳратжон Зухурович, Тошкент шаҳри барча туман пенсия жамғармаси бўлим бошлиқлари ва бошқа мутасадди ходимлар иштирок этишади.
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги