Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги таркибида бир қатор тайинловлар амалга оширилди.
Унга кўра, “Ўзбекнефтегаз” АЖ раиси вазифасида фаолият юритиб келган Сидиков Баходир Бахромович ўз лавозимида қолади.
“Ўзтрансгаз” АЖ бошқарув раиси этиб Сайидов Улуғбек Хусанович тайинланди. У аввал “Ўзбекнефтегаз” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
“Ҳудудтаъминотгаз” АЖ бошқарув раиси этиб Эшмуратов Баходир Бешимович тайинланди. У аввал “Ўзтрансгаз” АЖ бошқарув раиси вазифасида ишлаб келган эди.
Манба: ЎзА