Бугун соат 15:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди ходимлари иштирокида очиқ мулоқот ва интервью бўлиб ўтади.
Унда "Мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш режалари, ҳудудий шифохоналар муаммолари, бепул буюртмалар олиш тартиби" мавзуси юзасидан маълумот тақдим этилади.
Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Низомов, вазирлик Бош бошқарма бошлиғи Фаррух Шарипов, Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари Миразим Миртолипов ва бошқа мутасаддилар иштирок этади.
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
71 244 24 09
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги