Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШ Тинчлик институтида Ўзбекистонда диний эркинлик соҳасида амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар муҳокама қилинди

2019-07-23 | Жамият

Ўзбекистон делегацияси билан АҚШ Тинчлик институтида бўлиб ўтган давра суҳбатида диний эркинлик соҳасидаги ҳуқуқий ислоҳотлар муҳокама қилинди. Унда АҚШ Давлат департаменти, АҚШ Хельсинки комиссияси ва Диний эркинлик бўйича халқаро комиссияси (USCIRF) вакиллари ва халқаро экспертлар иштирок этди. 

Қайд этилганидек, Ўзбекистонда диний таълим ва маърифат жамиятнинг маънавий ва ахлоқий янгиланишида муҳим омил ҳисобланади. БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясининг қабул қилиниши халқаро ҳамкорлик соҳасида муҳим воқеалардан бўлди. Резолюциянинг асосий мақсади — барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришдир.

Ўзбекистонда тизимли тарзда дин билан боғлиқ жиноятларда айбланганлар орасида жиноятчилик ва радикаллашувнинг олдини олиш, экстремизм сабаблари ҳақида олдиндан огоҳлантириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Бунда “Жаҳолатга қарши маърифат” тамойилига асосланилмоқда. Сўнгги уч йил ичида диний сабаблар билан судланган 20 мингдан ортиқ маҳбуслар афв этилган ҳамда “қора рўйхат”дан чиқарилган.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларда Ўзбекистон халқаро, давлат ва нодавлат ташкилотлар, жумладан, БМТ, ЕХҲТ, Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа манфаатдор томонлар билан ҳамкорликни давом эттиради.

Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида бизнес, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться