Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди
2019-07-23 | Жамият
Адлия вазирлиги томонидан босқичма-босқич нотариатнинг фаол бюджетдан ташқари моделига ўтиш ва уни фуқаролик-ҳуқуқий ва иқтисодий низоларини олдини олишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (https://regulation.gov.uz/uz/document/4931 ) жойлаштирилди.
Лойиҳада:
давлат нотариал идораларини босқичма-босқич нотариатнинг нодавлат шаклига ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасини ташкил этиш, унинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари;
айрим турдаги битимларни мажбурий нотариал тасдиқлаш тартибини бекор қилиш ҳамда янги турдаги нотариал ҳаракатларни жорий этиш;
уй-жойни бошқа шахсга ўтказиш, мол-мулкларни ижарага (арендага), текин фойдаланишга беришда айрим талабларни бекор қилган ҳолда ушбу битимларни расмийлаштириш жараёнларини соддалаштириш;
масофадан туриб, шу жумладан видеоконференцалоқа орқали нотариал ҳаракатлар амалга ошириш механизмини жорий этиш;
фуқароларни нотариус касбий мажбуриятларини бузиши натижасида етказиладиган зарардан муҳофаза қилиш мақсадида нодавлат нотариал идоралар нотариусларининг фуқаролик жавобгарлиги суғурталаш;
нотариусга электрон мурожаат қилиш механизмини такомиллаштириш орқали текзор нотариал хизматлар кўрсатиш ва бошқалар назарда тутилган.
Бугунги кунда аксарият хорижий давлатлар (Германия, Франция, Италия, Эстония, Австрия, Венгрия, Туркия ва бошқа), шу жумладан МДҲ давлатларида (Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистондан ташқари) лотин нотариати принципларига асосланган нотариатнинг фаол нодавлат шакли муваффақиятли фаолият юритмоқда.
Нотариатнинг фаол нодавлат шаклига ўтиши натижасида нотариуснинг моддий манфаатдорлигининг ошиши аҳолига тезкор ва сифатли нотариал хизмат кўрсатишини таъминлайди, унинг низоларни олдини олувчи институт сифатида янада ривожланишига хизмат қилади, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси барча нодавлат нотариал идоралари нотариусларини бирлаштирувчи, улар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ягона ташкилот бўлади.
Ушбу лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги