Бугун соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев иштирокида "Мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол, шунингдек, истеъмол саватчаси ҳисоби ҳамда тирикчилик учун зарур энг кам миқдор" мавзусида брифинг ва журналистлар билан мулоқот бўлиб ўтади.
Тадбир давомида аҳоли турмуш даражасини баҳолаш кўрсаткичлари, демография муаммолари, аҳоли даромадлари шаклланиши манбалари ва истеъмол даражаси, истеъмол талаби ривожланиши тенденциялари, ички истеъмол бозори динамикаси ва уни рақобатбардош товарлар билан тўлдириш комплекс тадқиқ этилишини таъминлаш, ижтимоий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини ҳал этиш учун норматив база барпо этиш ва одамларнинг фаровонлигини ошириш каби долзарб масалалар муҳокама қилинади.
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги