Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини олишда ёш белгиланганми?

2019-07-22 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилади

Адлия вазирлиги томонидан “Қонунчиликдаги янгиликлар” номли брифинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш тўғрисида”ги қарори бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилади.
Ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар – хизматлар кўрсатишни, ишлар бажаришни мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинмаган ва ёлланма меҳнатдан фойдаланмайдиган, меҳнат стажи ҳисобга олиниши ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини расмийлаштирган шахслардир.

Меҳнат гувоҳномаси ариза берувчининг хоҳишига кўра 1 ойдан 12 ойгача муддатга, меҳнат органлари томонидан фуқароларнинг доимий яшаш жойидан қатъи назар берилади.
Гувоҳномада кўрсатилган давр пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун фуқароларнинг меҳнат стажига киритилади.

Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга банклардан Бандликка кўмаклашиш жамғармалари ҳисобига имтиёзли микрокредитлар ажратилади.

Тадбирда иштирок этган ОАВ вакиллари соҳа мутахассисларига ушбу қонун ҳужжатлари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди.

Хусусан, матбуот анжумани давомида, журналистлар ҳамда иштирок этганлар томонидан “Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини олишда ёш белгиланганми?” – деган савол ўртага ташланди. 

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Темур Маҳмудов, - ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини олишда ёш мазкур қарорда белгиланамаган дея, - таъкидлади. Шунингдек, вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини олишда ёш умумий тарзда Мехнат кодекси ва бошқа мехнат ҳуқуқига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланишини эътироф этди. Бундан ташқари пенсия ёшига етган шахслар ҳам вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини олиши мумкинлиги ҳамда уларга пенсия қайта ҳисобланишини таъкидлади. 

Шунингдек, журналистлар томонидан бошқа шу каби қизиқарли саволлар соҳа мутахассисларига берилди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться