Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухорода “Қовун сайли” бошланди

2019-07-20 | Туризм

Мамлакатимиз Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Бухоро шаҳрида анъанавий ХХIII “Қовун сайли” байрами бошланди.

Юртимиз, хусусан Бухоро деҳқончилиги, унинг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланган полизчилиги узоқ тарихга эга. “Авесто” асарида ҳам заминимизда тилими тилни ёрар бундай ноз-неъматлар сероб бўлгани айтилади.
 
Полизчиликни деҳқончиликнинг муҳим тармоғи сифатида ривожлантираётган фермер хўжаликлари сони кўпайиб бораётир. “Қовун сайли” улар эришаётган ютуқларнинг ўзига хос тақдимотига айланди.
 
 
– “Қовун сайли” мўл- кўлчилик байрами, – дейди харидорлардан бири Нуриддин ота Ражабов. – Сероблик бўлса, нарх арзон бўлади. Бу ерда қовунни бозордагидан анча пастроқ нархда оласиз. Қолаверса, деҳқонларимиз узум, шафтоли ва бошқа ноз-неъматларни ҳам таклиф этишяпти. Саховатли миришкорларнинг қўллари дард кўрмасин.
 
Ҳар бир туман ва шаҳар учун ажратилган ва байрамона безатилган павильонларда қовунлар ўзига хос манзарали кўринишда намойиш этилган.
 
“Қовун сайли” байрами 22 июлгача давом этади.
 
 

 

Эркин ЁДГОРОВ, Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться