Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЭЪЛОН

2019-07-19 | Иқтисодиёт

Бугун соат 15:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси мутасаддилари ва журналистлар иштирокида очиқ мулоқот ва интервью бўлиб ўтади.

Унда “Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш тадбирлари тўғрисида”  2019 йил 18 мартдаги Президент қарорининг мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан маълумот тақдим этилади.
 
Шунингдек, чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш халқимизни арзон ва сифатли гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, чорвачиликни ривожлантириш борасидаги тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ушбу тармоқда илмий ёндашувлар ва илғор замонавий технологияларни кенг жорий этиш, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп чорва маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни янада рағбатлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш ва даромадларини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинади.
 
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
 
Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59

Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Поделиться