Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЭЪЛОН

2019-07-18 | Иқтисодиёт

18 июль куни соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасаддилари ва журналистлар иштирокида очиқ мулоқот ва интервью бўлиб ўтади.

Унда “Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 10 мартдаги Президент қарориининг мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан маълумот тақдим этилади.
 
Шунингдек, боғдорчилик тармоғи ва иссиқхона хўжаликларида бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш, шунингдек, замонавий ресурс тежамкор технологиялар асосида юқори сифатли, рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
 
Тадбирда Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Фахриддин Қирғизбоев, Инновацион технологияларни жорий этиш ва қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бошқармаси бошлиғи Саидкарим Маҳмудов, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги бошлиғи Шуҳрат Сатторов, боғдорчилик, узумчилик, виночилик илмий-тадқиқот институти раҳбари Насриддин Нажимов, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорлари конъюнктурасини тадқиқ этиш бошқармаси директори Йўлдош Салимов иштирок этишади.
 
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
 
Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59

Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Поделиться