Бугун соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида "Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш бош бошқармаси фаолиятини маҳбусларга нисбатан қийноқлар қўлланишига оид хабарлар доирасида такомиллаштириш" мавзусида журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.
Унда ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари, маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқларига сўзсиз риоя этилишини ҳамда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилинишини таъминлаш, ходимларнинг хизмат вазифаларини лозим даражада бажарилиши устидан назоратни кучайтириш, коррупция ва мансаб ваколатини суистеъмол қилиш ҳолатларига барҳам бериш каби долзарб масалалар муҳокама қилинади.
Тадбирда ЖИЭББ Тарбиявий ва ижтимоий-психологик ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Жамшид Султонов, ЖИЭББ Даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи Баҳодир Юсупов, ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқлар бошқармаси бошлиғи Қутбиддин Бурхонов иштирок этади.
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги