Бугун соат 11:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутасадди ходимлари ва журналистлар иштирокида очиқ мулоқот ва интервью бўлиб ўтади.
Унда “Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” 2019 йил 10 апрелдаги Президент Фармонининг мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан маълумот тақдим этилади.
Тадбирда ФВВ Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Шухрат Дадахонов, ФВВ Ёнғин хавфсизлик бош бошқармаси бошлиғи Санжар Зупаров, ахборот хизмати раҳбари Мурат Садиков иштирок этишади.
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги