Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бойсун туманининг тоғли ҳудудида маданий, тиббий ва табиат туризми марказлари ташкил этилади

2019-07-14 | Туризм

12 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида Туркиянинг “Idealist” шаҳарсозлик, меъморчилик ва муҳандислик компанияси вакиллари Невзад Уткан Илижали ҳамда Иброҳим Чилипувен Бойсун туманида сайёҳликнинг замонавий турларини ривожлантиришга оид лойиҳа тақдимотини ўтказди.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси ва “Idealist” компанияси томонидан тайёрланган лойиҳага кўра, Бойсун туманининг Омонхона қишлоғидан Зовбоши тоғли ҳудудигача бўлган ҳудудда анъанавий қишлоқ ҳаётини акс эттирувчи 3 та кичик - маданий, тиббий ва табиат туризми марказлари ташкил этилади.

Маданий туризм марказида маданият маркази, ҳунармандчилик санъати устахоналари, масжид, тадбирлар ўтказиладиган майдон, ўтовлар мажмуаси ойнали айвон, автотураргоҳ ва техник хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

Табиат туризми марказида меҳмонхона, савдо, гастрономик ва маъмурий мажмуалар, тиббий муассасалар, виллалар ҳамда эко боғлар жойлаштирилса,  тиббий туризм марказида тоғ-дор йўли бекати, майдон, масжид ва меҳмонхоналар қурилиши таклиф этилмоқда.

Туризм марказлари тоғ-дор йўли линиялари орқали ўзаро боғланади. Шунингдек, пиёда сайр қилиш йўллари, эркин тоғ веломаршрути йўналишлари ташкил этилади.

Тақдимотда ушбу лойиҳани 4 босқичда 20 йил давомида амалга ошириш билан боғлиқ чора-тадбирлар атрофлича муҳокама этилди.

Манба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Поделиться