Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси билан учрашув

2019-07-09 | Сиёсат

2019 йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов мамлакатимизга Эҳитёжларни баҳолаш миссиясига бошчилик қилиб келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) Сайловлар бўйича департаменти бошлиғи Александр Шлик билан учрашди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси Ўзбекистонда амалга оширилаётган чуқур ва ҳар томонлама янгиланишлар, мамлакат ички ва ташқи сиёсатида, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш борасида, иқтисодиётнинг либераллашуви ва ҳаётнинг бошқа жабҳаларида юз бераётган туб ўзгаришлардан хабардор қилинди. Виртуал қабулхоналарнинг очилиши орқали халқ ва ҳукумат ўртасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилди.
 
Бугун Ўзбекистоннинг Президент Шавкат Мирзиёев ташаббусига асосан ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегияси асосида ривожланаётгани эътироф этилди.
 
Ҳозирда Парламентнинг ваколатлари жиддий равишда кенгайтирилган. 2019 йил 27 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси тасдиқланди. Унга сайлов жараёнидаги қатор янги нормалар киритилган.
 
Суҳбат якунида вужудга келадиган масалалар бўйича конструктив ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олинди.
 
ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси Ўзбекистонга ташрифи доирасида сайловолди ҳолатини ва 2019 йил декабрь ойида Олий Мажлисга бўладиган сайловга тайёргарлик кўриш жараёнини баҳолашни, Сайловни кузатиш бўйича миссия фаолиятини йўлга қўйиш борасида таклифлар ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.
 
ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси 20 дан ортиқ учрашувлар ўтказиши, жумладан Марказий сайлов комиссияси, Парламент, Олий суд, вазирлик ва идораларда, сиёсий партияларнинг етакчилари ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашиши кутилмоқда.
 
 
Зафар Юлдашкулов олган сурат

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться