Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифига доир

2019-07-09 | Сайлов

Мамлакатимиз парламентига 2019 йилнинг декабрь ойида ўтказиладиган сайловлар муносабати билан Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан жорий йилнинг 9-12 июль кунлари ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси (ДИИҲБ) Эҳтиёжларни баҳолаш миссиясининг (ЭБМ) Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда.

 

Мамлакатимизда сайлов қонунчилиги халқаро стандартлар ва ижобий хорижий амалиётга мувофиқ такомиллаштириб борилмоқда. Бу борада сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, сайлов комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳим аҳамият касб этди.

Қолаверса, жорий йилда мамлакатимиз тарихида илк бор сайлов билан боғлиқ барча ҳуқуқий меъёрларни ўз ичига қамраб олган яхлит қонун ҳужжати – Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Ушбу муҳим ҳужжат лойиҳаси 50 дан ортиқ давлатлар сайлов қонунчилигини таҳлил этган ҳолда ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик ва халқаро ташкилотлар экспертизасидан ўтказилди. Жумладан, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси тавсиялари, шунингдек, Европа Кенгашининг Венеция комиссияси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар фикр ва хулосалари олинди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, ДИИҲБнинг Миссияси Ўзбекистон тарихида илк бор сайловлардан олти ой олдин таклиф этилди. Ушбу Миссия ДИИҲБнинг амалиётига кўра одатда, муайян сайловлар бошланишидан олдин мамлакатдаги сайловолди ҳолатни, шу жумладан, сайловларга тайёргарликни баҳолаш мақсадида юборилади. Унинг вазифаси – ДИИҲБнинг сайловларнинг кузатиш билан боғлиқ тадбирларининг мақсадга мувофиқлигига тааллуқли тавсияларни ишлаб чиқиш ва бу тадбирларни заруратга қараб қайси форматда амалга оширилиши мавжуд эҳтиёжларга жавоб беришига аниқлик киритишдан иборат.

Ташриф доирасида Миссия экспертларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлиги ва Марказий сайлов комиссияси, шу билан бирга, бир қатор давлат хокимияти органлари, вазирлик ва идоралар, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан учрашувлари режалаштирилган.

Манба: Марказий сайлов комиссияси

Поделиться