Бугун соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида “Дарахтларни ноқонуний кесишнинг олдини олиш ва табиатни муҳофаза қилиш муаммолари” мавзусида брифинг ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.
Унда Тошкент шаҳри ва бошқа ҳудудларда яшаш ҳамда маиший объектларни қуриш учун дарахтларни кесишнинг қонунга мувофиқлиги, шаҳар экологияси тозалиги ва инсон саломатлиги, атмосферада тоза ҳаво таъминланиши учун дарахт ва ўсимликлар билан таъминлаш неча фоиз бўлиши лозимлиги, умуман бу борада йўл қўйилаётган камчиликлар, узлуксиз дуч келинаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади.
Тадбирда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекция бошлиғи Ўлмас Собиров, бош мутахассис Алексей Беликов, бошқарма бошлиқлари Саъдулло Файзиев, Жамшид Шакаров, Тошкент шаҳри бошқарма бошлиғи в.б. Нодир Юнусов ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг бошқа мутасадди ходимлари иштирок этади.
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
(90) 732 53 59
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги