Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пресс-релиз: “Ҳар бир мурожаат эътиборда: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига 2019 йилнинг январь-май ойларида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили”

2019-06-18 | Жамият

2019 йилнинг 17 июнь куни Молия вазирлиги томонидан “Ҳар бир мурожаат эътиборда: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига 2019 йилнинг январь-май ойларида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлили” мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тизимига 2019 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналари, Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларига келиб тушган мурожаатларни ўрганиб чиқиш ва ижобий ҳал этиш юзасидан олиб борилган ишлар таҳлил қилинди.
 
Қайд этилганидек, шу давр ичида жами 23 562 та ёзма, оғзаки ва электрон мурожаатлар келиб тушган. Шундан Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари орқали 7 367 та мурожаат, бевосита вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларига 16 195 тани ташкил этди.
 
Бу мурожаатлардан 8 386 таси ижобий ҳал этилган, 13 792 тасига қонунчилик доирасида тушунтириш берилган, 468 таси кўрилмаган, 633 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга йўналтирилган, 283 таси кўриб чиқиш жараёнида. Матбуот анжуманида шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тизимидаги раҳбар ва мансабдор ходимларнинг мурожаатларни ўрганиб чиқиш ва ечимини излаш юзасидан олиб борган чора-тадбирлари ҳам мухокамалар марказида бўлди. Таъкидланганидек, вазирлик тизимида фаолият олиб бораётган раҳбар ходимлар томонидан 51 нафари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда йўл қўйган камчиликлари ва қонунбузарликлари учун интизомий жавобгарликка тортилган.
 
 
Бундан ташқари аҳоли мурожаатларини жойларда ҳал этиш масаласида ҳам вазирлик томонидан қатор чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, 2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун тасдиқланган графиги асосида Молия вазирлиги раҳбарияти томонидан ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказилди. Ушбу қабулларда 72 нафарга яқин фуқаролар мурожаатлари қабул қилинган.
 
Мурожаатларни ижобий ва жойида ҳал этиш мақсадида ҳудудий молия органларига бир қатор топшириқлар берилган. Учрашувда келиб тушган мурожатларнинг таснифи ҳам ўрганиб чиқилди. Этибор қаратилса мурожаатларнинг 15 270 таси яъни 64% пенсия, 2 452 таси 10% бузилган уй-жойлар учун компенсациялар, имтиёзли кредитлар, ичиимлик суви ва бошқа масалаларда, 1 278 таси 5% 2 ва 14 ёш болалар нафақаси масаласида, 730 таси, 3% иш ҳақи бўйича масалаларда, 676 таси (3%) Давлат бюджетига оид масалаларда, 472 таси (2%) моддий ёрдам масаласида, 392 таси (2%) ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш масалаларида, 372 таси (2%) назорат-тафтиш масаласида, 365 таси (2%) ғазначиликка оид масалаларда, 317 таси (1%) базавий тармоқлар ва энергетика мажмуини молиялаштириш масалаларида, 311 таси Солиқ ва божхона таърифи масалаларида, 224 таси капитал қурилишни молиялаштиришга оид масалаларда, 185 таси кадрлар масаласида, 153 таси давлат заёми, дивидент, лизинг ва лотерея фаолияти бўйича масалаларда, 128 таси агросаноат мажмуасини молиялаштириш масалаларида, 237 таси бошқа масалаларда келиб тушган.
 
Молия вазирлиги тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада такомиллаштириш ва жорий этиш чора-тадбирлари доирасида, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ижроси бўйича ҳамда янги информацион технологиялардан самарали ва кенг фойдаланиш мақсадида сенсорли инфокиоск ва мониторлар ўрнатилган тартибда харид қилинди. Мазкур сенсорли инфокиоск ва мониторлар орқали вазирликка алоқадор бўлган барча видео, фото, слайд ва бошқа турдаги барча маълумотларни чекловларсиз жойлаштириш имконияти мавжуд бўлиб, Молия вазирлиги биносига ташриф буюрган фуқароларга вазирлик фаолиятига доир кўплаб маълумотларни олиш имконини беради.
 
Фуқароларга қулайлик яратиш ва келиб тушаётган мурожаатлар сонини камайтириш ва энг кўп келиб тушаётган мурожаатлар ҳақида аҳолини хабардор қилиб бориш мақсадида Телеграм дастурида махсус телеграм бот ишга туширилди. Махсус телеграм ботда Молия вазирлигига энг кўп келиб тушаётган саволлар жавоблари билан биргаликда, ўзбек ва рус тилларида жойлаштирилди.
 
Шунингдек, телеграм ботда Молия вазирлиги раҳбарияти қабул кунлари тўғрисидаги маълумот, Молия вазирлигига мурожаат йўллаш турлари тўғрисида маълумот, айрим бошқарма ва бўлимларнинг телефон рақамлари рўйхати, ҳудудий молия органларининг манзиллари, Молия вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, мурожаатлар билаш ишлаш статистикаси (инфографика шаклда) каби маълумотлар жойлаштирилди.
 
Вазирлик раҳбарияти ташаббуси билан Молия вазирлиги ва “Unicon-soft” МЧЖ ҳамкорлигида “Ижро интизомини назорат қилиш ягона тизими” – “mf.ijro.uz” электрон дастурий таъминоти шакллантирилди. Молия вазирлигининг ҳудудий молия органлари ва ғазначилик бўлинмалари ҳамда вазирлик тизимидаги ташкилотларда эса “mf.ijro.uz” тизимига ўтиш жараёни 2019 йилнинг март ойида якунланди.
 
Ҳозирда хужжатлар айланиши вазирлик-туман кесимида ягона тизимда амалга оширилиши янада соддалаштирилган. Бу эса ҳужжатлар айланиши ва ижроси устидан назоратнинг самарали бўлишига олиб келмоқда. Бундан ташқари Молия вазирлигига ҳужжат ёки мурожаат юборган ташкилот ва фуқаролар “mf.ijro.uz” дастури орқали уларнинг ижроси тўғрисида маълумотлар олиши мумкин.
 
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида ҳамда ҳудудий молия органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда асосий эътибор мурожаатларни ҳар томонлама, синчковлик билан ўрганишга қаратилган бўлиб, кўп ҳолларда, раҳбарият топшириғига асосан, қўйилган муаммо ёки шикоятларни жойларга чиқиб ўрганиш амалиёти жорий этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться