Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Истанбулда Энергетика ислоҳотлари бўйича Марказий Осиё иккинчи конференцияси бўлиб ўтди

2019-07-05 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 4 июль куни Истанбул шаҳрида Энергетика ислоҳотлари бўйича Марказий Осиё иккинчи конференцияси бўлиб ўтди. Тадбир Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Туркия Республикаси Энергетика вазирлиги кўмагида ўтказилди.

Конференцияда Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистон энергетика вазирликлари ҳамда давлат компаниялари раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирнинг очилиш маросимида Туркия Энергетика ва табиий ресурслар вазирлиги бош директори Митхат Жонсиз, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев сўзга чиқдилар.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири ўринбосари ўз сўзида электр энергияси минтақавий биржасини ташкил этишни таклиф қилди. Мазкур ташаббус конференциянинг барча иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди.

Туркия Энергетика ва табиий ресурслар вазирлиги ушбу ташаббусни амалга оширишда Осиё тараққиёт банки билан биргаликда ёрдам беришга, ўз навбатида ОТБ ҳам ушбу масалада минтақа мамлакатлари билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

Тадбир доирасида минтақа давлатлари энергия тизимини интеграция қилиш, шунингдек бу борада ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.

Конференция якуни бўйича энергетика соҳаси ислоҳотлари бўйича ҳамкорлик қилиш ҳамда ягона электр энергияси бозорини яратиш хусусида қўшма декларация имзоланди.

Қайд этиш керак, Энергетика ислоҳотлари бўйича Марказий Осиё биринчи конференцияси Ўзбекистон ҳукуматининг ташаббуси билан ОТБ кўмагида 2018 йилда Тошкент шаҳрида ўтказилган эди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться