Ўзбекистон Республикасида электрон ҳукуматни ривожлантириш Концепцияси лойиҳаси эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш Концепцияси лойиҳаси ва уни амалга ошириш механизми ишлаб чиқилиб, муҳокама қилиш учун жойлаштирилди.
Ҳужжат соҳада мавжуд муаммоларни аниқлаш, асосий мақсадларни ва ривожланиш устувор йўналишлари ва тамойилларини белгилаш орқали "Электрон ҳукумат" тизимини (кейинги ўринларда ЭП тизими деб аталади) такомиллаштиришни назарда тутади.
Концепция лойиҳаси очиқликни ва аҳолининг электрон иштирокини, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ишонч муносабатларини шакллантириш, инновацион экотизимни ривожлантириш даражасини ошириш масалаларини ўз ичига олади.
Концепцияни ва уни амалга ошириш бўйича ҳар йили ишлаб чиқиладиган “Йўл хариталари”нинг сифати ва самарадорлиги асосий кўрсаткичларга эришилганлигини баҳолаш орқали аниқланади.
Сизларни Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида жойлаштирилган Концепция лойиҳасини муҳокама қилишда фаол иштирок этишга таклиф этамиз.
Ҳужжат билан батафсил танишиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни 2019 йил 4 августгача мазкур ҳавола орқали тақдим этишингиз ёки Агентликнинг электрон почтасига қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин: info@napm.uz.
Манба: ЎзА