Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЭЪЛОН

2019-07-05 | Иқтисодиёт

5 июль куни соат 11:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Иқтисод ва саноат вазирлиги раҳбарияти ва мутасадди ходимлари ҳамда журналистлар иштирокида очиқ мулоқот ва интервью бўлиб ўтади.

Очиқ мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4302 қарор ижроси ва моҳияти ҳақида маълумот берилади.
 
Шунингдек, маҳаллий ва хорижий бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, кичик бизнес субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб этиш, саноат кооперациясини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини камайтириш  каби масалалар муҳокама қилинади.
 
 
Тадбирда иқтисод ва саноат вазири ўринбосари Умиджон Салимов, бошқарма бошлиғи Темурмалик Холиқов, ахборот хизмати раҳбари Ўткир Неъматов иштирок этади.
 
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
 
Рўйхатдан ўтиш учун:
998 712442409

Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Поделиться