Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хитой Ўзбекистондан 1 миллион долларлик сархил гилос сотиб олмоқчи

2019-07-04 | Иқтисодиёт

Ўзбекистоннинг Zangiota Tomorqa Xizmati Export компанияси(New Way Caravan Gardens бренди) Хитойга 2020 йилда қиймати 1 млн. долларлик сархил гилос етказиб бериш бўйича шартномалар имзолади. Бу ҳақда ХХРнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.

Шу йил 27-29 июнь кунлари Жануби-Шарқий Осиёнинг мева савдоси бўйича энг йирик марказларидан бири - Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Fruit Expo 2019 халқаро кўргазмаси доирасида бу борада келишувга эришилган.

Гуандун провинциясидаги йил бўйи Чилидан сархил гилос сотиб олиш билан шуғулланадиган компаниялар илк бор Ўзбекистон билан ҳам мазкур йўналишда иш олиб боради. Бинобарин, хитойлик шериклар белгиланган муддатда юртимизга келиб маҳсулотни қандай тўғри қадоқлаш ва жўнатишни ўргатишади. 2020 йилда гилос нархига қараб унинг ҳажми 200-250 тоннагача етиши мумкин, дея аниқлик киритган элчихона.

New Way Caravan Gardens гилосдан ташқари кўргазмада Чин ўлкасида талаб катта бўлган қовун, узум, қуруқ мевалар ва ёнғоқларни ҳам намойиш этган.

Маълумот учун, Fruit Expo 2019 форумининг умумий майдони 12 минг кв.метрга тенг кўргазма майдонида Чили, Перу, Эквадор, Буюк Британия, Индонезия, Таиланд, Малайзия, Ҳиндистон, Покистон ва Вьетнам каби мамлакатлардан 200 та экспонент тақдим қилинди.

Июнь ойидан бошлаб Ўзбекистон Шанхайга ҳам гилос экспортини йўлга қўйди. Ўшанда Хитой компанияси Tmallʼда сотиш учун юртимизда гилос импортини 2600 тоннагача етказишни режалаштираётгани ҳақида хабар берганди.

Май ойида эса ўзбек гилоси Лондондаги Ғарбий халқаро бозоргача етиб борди.

Манба: «Халқ сўзи»

Поделиться