Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мўғулистон билан чорвачилик соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади

2019-07-04 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Норқобилов бошчилигидаги делегация Мўғулистонда амалий сафар билан бўлди.

Сафар давомида Ўзбекистон вакиллари Мўғулистоннинг ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги тажрибасини ўрганишгани баробарида гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳамда майда ва йирик шохли моллар етиштирилиши, уларнинг мамлакатимиз иқлим шароитларига мослашувчанлиги хусусиятлари билан танишди. Шунингдек, мамлакатларимиз тадбиркорлари ўртасида чорва маҳсулотлари савдосини амалга ошириш борасида қулай шароитлар яратиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама этилди.

Мўғулистон Президенти маслаҳатчиси Тенгшжаргал Тюмен, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва енгил саноат вазирининг ўринбосари Саули Жанимхан, Ветеринария агентлиги раҳбари Тюмендемберел Дорниям, Мўғулистон Миллий ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Инвестициялар маркази директори Дашдемберел Натсагдори ва бошқалар билан учрашувлар чоғида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш истиқболлари мулоқотларнинг асосий мавзуси бўлди.
 
Мамлакатимиз вакиллари Мўғулистон Миллий савдо-саноат палатаси ҳамда мамлакатнинг етакчи ишлаб чиқариш компаниялари вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказди. Шу билан бирга, улар чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар, гўшт комбинатлари ва бошқа тармоқ хўжаликлари тажрибаси билан ҳам яқиндан танишди.
 
Мўғулистон Президентининг халқаро сиёсат бўйича маслаҳатчиси Тенгшжаргал Тюмен билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида мамлакатнинг ғарбий ўлкаси ҳисобланган Ховд шаҳридан логистика маркази сифатида фойдаланиш таклиф этилди. Мўғулистон томонидан фикр билдирилишича, бу шаҳар Ўзбекистонга гўшт маҳсулотларини экспорт қилиш учун транспорт йўлагини яратиш, чорва маҳсулотларини ҳаво йўли орқали элтиш ва аксинча, шу йўналиш воситасида Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотларини мўғуллар юртига етказиб бериш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари билан савдо қилиш учун жуда қулай ҳудуд ҳисобланади.
 
Амалий сафар якунлари бўйича Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида йирик ва майда шохли моллар ҳамда от гўштини экспорт ва импорт қилиш бўйича халқаро ветеринария сертификати, ҳайвонларни экспорт ва импорт қилиш, ветеринария хизматлари ҳамкорлигини кенгайтириш, эпизоотик мониторинг ва лаборатория ташхислари, маълумот алмашиш ҳамда малака ошириш бўйича келишувларга эришилгани билан бирга икки мамлакат компаниялари ўртасида савдо муносабатларини ривожлантиришни кўзда тутадиган Меморандум имзоланди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться