Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Президент янги аэропорт қурилишини кўрди

2019-06-28 | Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев 28 июнь куни «Тошкент-Шарқий» аэродроми негизида қурилаётган аэропортни кўздан кечирди. 

Бу ерда фуқаролик (ишбилармонлик) авиацияси ташкил этиш бўйича 2017 йил 30 июнда Президент қарори қабул қилинган эди. Давлатимиз раҳбари ўтган йили бу ерга келиб, мазкур аэродромни қайта қуриш бўйича лойиҳа таклифлари билан танишган эди. 

Бугунги кунда аэропортда қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. 4 километр узунликдаги иккита учиш-қўниш йўлаги, самолётлар тўхтаб туриши учун ангар ва перрон, юқори даражадаги делегациялар, ишбилармон доиралар вакиллари ва соатига минг нафар йўловчига хизмат кўрсатувчи терминаллар бунёд этилиши режалаштирилган.

Президент бу аэропорт нафақат бугун, балки келажак учун барпо этилаётгани, шу боис уни узоқни ўйлаб, сифатли ва хавфсиз қилиб қуриш зарурлигини таъкидлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться