Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқанд вилоятидаги вазият тўғрисида

2019-06-28 | Таълим

Мактабгача таълим вазирлиги Kun.uz интернет сайти томонидан мамлакатнинг турли вилоятларида жойлашган мактабгача таълим ташкилот (МТТ)ларнинг фаолиятига оид тез-тез ўтказиладиган журналистик текширувлар ва бу борадаги узоқ ҳамкорлик учун ўз миннатдорчилигини билдиради.

Яқинда ушбу сайт мухбирининг Самарқанд вилояти Нарпай туманида жойлашган 3-та МТТларда аниқланган қатор бузилиш ва камчиликлар ҳақидаги мақоласи эълон қилинди.

Шуни маълум қиламизки, вазрликнинг бир гуруҳ мутахассислари вазиятни жойида ўрганиш учун тез вақт ичида Самарқандга йўл олади. Тегишли бўлимлар вакиллари ўз хулосаларини берадилар ва улар асосида барча камчиликлар бартараф этилади, жавобгар шахслар эса жазоланади. Вазирлик матбуот хизмати эса текширувларнинг бориши ҳақида тезкор равишда хабар бериб туради.

Шунингдек, МТВ Самарқанд вилоятининг қатор МТТларида ҳукмрон бўлиб турган салбий вазият ва у билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабардордир.  Шу муносабат билан яқинда вилоят МТБ ва шаҳар МТБ раҳбралари эгаллаб турган вазифаларидан озод этилдилар.   МТВ очиқ мулоқотга доимо тайёрлигини ва журналистлар томонидан билдирилаётган ғамхўрликни юқори бахолашини ва қадрлашини билдиради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Поделиться