Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШ элчиси билан учрашув

2019-06-27 | Сиёсат

2019 йилнинг 27 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Даниел Натан Росенблум билан учрашди.

Суҳбат чоғида Афғонистон муаммосини ҳал қилиш бўйича Ўзбекистон ва АҚШнинг саъй-ҳаракатлари, Афғонистондаги турли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишда Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
 
Ўзбекистон ва АҚШнинг Афғонистон масалалари бўйича мавқеълари яқинлиги алоҳида таъкидланди, бу эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойида АҚШга расмий ташрифи давомида яна бир бор таъсдиқланган эди.
 
АҚШ томони Афғонистондаги тинч сиёсий жараённи бошлаш, мамлакатда амалга оширилаётган кенг миқёсли иқтисодий лойиҳалар бўйича Ўзбекистон саъй-ҳаракатларга юксак баҳо берди.
 
Афғонистон масалалари бўйича конструктив ва самарали мулоқотни давом эттришдан томонлар манфаатдор эканлиги изҳор этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться