Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Телекоммуникация соҳасида янги хизмат турлари ва телекоммуникация хизматларининг сифатини ошириш масалалари» га бағишланган брифинг ўтказилди

2019-06-26 | Технологиялар

2019 йил 26 июнь куни «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси томонидан оммавий ахборот воситалари учун брифинг ўтказилди, унда телекоммуникация хизматлари сифатини ошириш соҳасида янги хизматларни жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди.

Ҳозирги кунда бутун Ўзбекистон бўйлаб Wi-fi тармоқлари фаол ривожланмоқда, уларнинг узликсиз ишлаши учун фойдаланувчиларни идентификациялаш ва авторизациялаш зарур. Шу муносабат билан “Ўзбектелекомʼ АК ҳамкорларига симсиз Wi-fi тармоқлари фойдаланувчиларини идентификациялаш ва авторизациялаш учун янги хизмат турини таклиф этди, яъни ушбу хизмат СМС-хабарлар авторизацияси тизимини ва брендланган саҳифаларни ўз логотипи билан лойиҳалаштириш имконини ўзида жамлайди.
 
Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5326-сон Фармонининг бажарилиши, шунингдек, тақдим этилаётган телекоммуникация хизматлари доирасини кенгайтириш мақсадида жорий этилди.
 
2017-2019 йилларда Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни ривожлантириш бўйича комплекс дастурни амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 август «Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида» ги 625-сонли қарорини амалга ошириш доирасида «Ўзбектелеком» АК «UZ-IX» пиринг тармоғи лойиҳасини йўлга қўйди.
 
«Ўзбектелеком» АК 3 июндан бошлаб 100 Мбит/с.гача тезликка эга «TURBO» ва «TURBO NIGHT» хизматларини янгилайди. Шунингдек, бутун Ўзбекистон бўйлаб УЗОНЛИНE абонентларида «UZ-IX» ва «TAS-IX» тармоқларига 40 ва 100 Мбит/с. тезлик билан хизматларга уланиш имконияти пайдо бўлди. Мазкур тезлик VDSL ва FTTx технологияларидан фойдаланган абонентлар уланиши мумкин.
 
Бундан ташқари,жорий йил 3 июндан 31 августгача бутун Ўзбекистон бўйлаб, «TURBO» ва «TURBO NIGHT» хизматлари учун ёзги чегирмалар» акцияси ўтказилмоқда. Энди абонентлар хизматлардан 50 % чегирма билан фойдаланишлари мумкин!(Батафсил маълумот билан: www.uztelecom.uz сайтида танишиш мумкин).
 
Брифинг яқин вақт мобайнида ахборотларни ҳимоя қилиш воситаларини етакчи ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорликда бизнеснинг асосий эҳтиёжларини таъминлайдиган – корхонанинг рақамли фаоллигини ҳимоя қилиш, уларга рақамли муҳитда хавфсиз ишлашда ёрдам берадиган юқори технологик, сифатли ҳимоя воситалари жорий этилиши ҳақида сўзлаб берилди.
 
Компаниянинг «Ахборот тизимлари»филиали томонидан юридик шахслар учун қуйидаги хизматлар ишга туширилди:
 
— «Булутливидеокузатув»;
— WЭБ-хостинг;
— Cо-лоcатион;
— Видео – конференцалоқа.
Ўзбекистон тадбиркорларига ходимлар штати молиявий харажатларини камайтиришга, шунингдек, ходимлар учун бино ижараси, офис ускуналари ва мебеллар харажатларини тежашга имкон берадиган «Виртуал офис» хизматини тақдим этамиз.
 
Хостинг хизматларининг турлариданбирибўлган — VDC (Virtual Data Center) ёки VPS (Virtual Private Server) каби бошқа хизмат турлари ҳам жорий этилади, улар доирасида фойдаланувчига виртуал ажратилган сервер тақдим этилади.
 
«Ўзбектелеком» АК бугунги кунда ўз мижозларига контентни сақлаш, узатиш ва қайтаишлаш хизматларини тақдим этиш учун телекоммуникация инфрастуктурасини ривожлантириш мақсадида, «Тошкент, Фарғона ва Бухорода маълумотларни сақлаш ва узатиш марказларини яратиш» лойиҳасини амалга оширмоқда.
 
Абонентларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида «Ўзбектелеком» АК 2019 йил 15 майдан бошлаб, жисмоний шахслар учун УЗОНЛИНE Интернет-хизматларига уланишда абонент тўловларини амалга оширишнинг янги тартибини жорий этмоқда, бунда ҳисоб-китоб даври ва тўлов муддатлари «сузувчи давр» тамойили бўйича ўзгариши мумкин.
 
Телекоммуникация тармоқларини техник модернизацияси, янада тезкор ва арзон тарифлар, янги инновацион хизматларнинг жорий этилиши, шунингдек, абонентларнинг содиқлигини оширувчи кўпсонли акциялар истеъмолчиларнинг компанияга бўлган муносабатларини ўзгаришига олиб келади. Масалан, Brand Analytics компаниясининг тадқиқотларига мувофиқ, ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилари салбий ва ижобий баҳоларининг нисбати 2018 йил декабрдан 28% (ижобий) дан, 2019 йил майгача 90% (ижобий)гача ўзгарди. Телекоммуникация тармоқларининг модернизацияси давом этмоқда. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться