Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Космик соҳада ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

2019-06-25 | Технологиялар

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 2019 йил 21 июнь куни ўз ишини якунлаган навбатдаги 18 йиғилишида Комиссия икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг жорий ҳолати ва истиқболлари, жумладан, космос соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Томонларнинг маълумотларини кўриб чиқди.

22 июнь куни АКТ Вазирлигида ҳамкорликнинг айнан мазкур йўналиши Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноати вазири ўринбосари М. Нургужин билан муҳокама этилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Қ. Юлдашев меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон Республикасида космик соҳаси ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритди.
 
Ўз навбатида, Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноати вазири ўринбосари М. Нургужин Қозоғистондаги космик соҳа ва ушбу йўналишдаги истиқболли лойиҳалар ҳақида маълумот берди.
 
Учрашув якунида томонлар мазкур соҳада ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ахборот алмашишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться