Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Алкоголь ва никотин юрак қон-томир ҳамда нерв тизимларининг бузилишига олиб келади

2019-06-24 | Соғлиқни сақлаш

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бутун дунёда юқумли бўлмаган касалликлар глобал муаммо бўлиб, инсон саломатлигига жиддий таҳдид солмоқда. 

Шу сабабли юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг жисмоний фаоллигини таъминлаш соҳасидаги фаолият кўламини кенгайтириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатимизнинг барча ҳудудларида тизимли равишда оммавий тадбирлар ташкил этиб келмоқда. Ушбу тадбирлар аҳолининг соғлом турмуш тарзига бўлган қизиқишини оширишда қўл келаётир.

Режага кўра, жорий йилнинг 22 июнь, шанба куни мамлакатимиз бўйлаб “Зарарли одатлар – умр кушандаси” шиори остида оммавий тадбирлар ўтказилди. Жумладан, пойтахтимиздаги Ашхобод сайилгоҳида ташкил этилган аҳоли иштирокидаги 5 километрга фаол юриш тадбирнинг кўтаринки руҳда ўтишини таъминлади.

Маълумки, зарарли одатлар юқумли бўлмаган касалликлар келиб чиқишининг асосий сабабларидан бири бўлиб, шахсни ўзини инсон сифатида тан олишга ёки соғлиғига бевосита эътиборли бўлишига тўсқинлик қилади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тахминан 3,5 ва 5 миллион кишининг умрига зомин бўлаяпти. Бу кўрсаткични автоҳалокат ёки саратоннинг баъзи турлари билан қиёслаш мумкин.

Зарарли одатлар ишемик юрак касаллиги, ўпка саратони, сурункали бронхит ва амфизем, септик ошқозон яраси ва бошқа кўплаб касалликларни ривожланишини тезлаштириши исботланган. Афсуски, дунёда эркакларнинг 50 фоизи ва аёлларнинг эса 25 фоизи сигарет чекмоқда ва чекиш ҳар ўндан бирининг ўлимига сабаб бўлаяпти. Уларнинг сигарет чекмайдиганларга нисбатан миёкард инфарктидан вафот этиши 5 баравар юқори. Ҳар бир сигарет чекиш умр кўришни 5 – 15 дақиқагача қисқартирмоқда.

ЖССТ маълумотларига кўра, йилига киши бошига 8 литр спиртли ичимлик истеъмол қилиш ҳар қандай миллат генофондига жиддий таҳдид солувчи чегара ҳисобланади.Спиртли ичимликлар одатда гиёҳванд моддалар ва турли заҳарлар каби дастлаб ҳаяжонлантиради, кейин эса парализацияловчи таъсир кўрсатади.Алколголь маҳсулотларини тез-тез истеъмол қилиш турли органлар фаолияти бузилишига олиб келади.

Зарарли одатларни бартараф этишда меъёридаги парҳез, жисмоний машқ ва турли спорт ўйинлари, тўғри меҳнат фаолияти ва дам олиш тартиби муҳим аҳамиятга эга. Конфуций таъкидлаганидек, “Бугунги кунда зарарли одатларни енгиб ўтиш эртага қараганда осонроқдир”.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилган мазкур оммавий саломатлик тадбирларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, ҳудудлардаги тиббиёт муассасалари ходимлари, ҳамкорлик ташкилотлари вакиллари ҳамда юртимиз санъат усталари фаол иштирок этишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться