Бугун соат 11:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида Ўзбекистон Республикасининг Монополияга қарши курашиш давлат қўмитаси раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Унда:
▪️тарихий ва шаҳарсозлик муҳити, туман (шаҳар)лардаги иншоотларнинг меъморий кўринишини сақлаб қолишни назорат қилиш мақсадида ташқи реклама бозорини тартибга солиш;
▪️ташқи реклама соҳасининг барча иштирокчилари учун, шунингдек, Шаҳарсозлик кодекси, "Реклама тўғрисида" ва "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги қонунларга мувофиқ тенг ҳуқуқларни таъминловчи тамойил ва шароитларни шакллантириш масалалари муҳокама қилинади.
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги