Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилоти (ФАО)ни илк марта Хитой вакили бошқаради

2019-06-24 | Иқтисодиёт

Кеча Хитой вакили Цюй Дунъюй БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилоти (ФАО)нинг янги бош директори этиб сайланди. ФАОнинг Бош қароргоҳида ўтказилган навбатдаги сайловда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.

Аввал Хитойнинг қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган Цюй Дунъюй биринчи турда яширин овоз бериш йўли билан сайланиб, 191 овоздан 108 овоз олишга эришди. ФАОнинг янги бош директори Цюй Дунъюй 2011 йилдан бери ташкилотни бошқариб келаётган бразилиялик Хосе Гразиано да Силванинг ўрнини эгаллайди ва иккинчи муддатга қайта сайланади. Цюй Дунъюй шу йилнинг 1 августидан ўз вазифасини бажаришга киришади.

ФАО раҳбарлигига 3 нафар номзод - Цюй Дунъюй (ХХР), Катрин Жеслен-Ланеель (Франция), Давид Кирвалидзе (Грузия)лар даъвогарлик қилишди. Сайловда Цюй Дунъюйдан сўнг энг кўп овоз тўплаган номзод франциялик Катрин Жеслен-Ланеель бўлди. У 72 та овоз олди. Учинчи номзод грузиялик Давид Кирвалидзе сайловда 12 та овоз тўплай олди.

ФАО нинг 1945 йилда ташкил этилганидан шу вақтга қадар унинг бош директорлари Буюк Британия, Америка Қўшма Штатлар (икки марта), Ҳиндистон, Нидерландия, Ливан, Сенегал ва Бразилиядан сайланган.

Ўзбекистон ФАОга 2001 йилда аъзо бўлган. 2014 йилда ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси очилиши ва шериклик тўғрисидаги янги келишув имзоланиши билан мазкур ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. 2020 йил 5-7 май кунлари Ўзбекистонда ФАОнинг 32-ҳудудий конференцияси ўтказилиши режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться