Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Фориш”да Ўзбекистон—Буюк Британия ҳарбийлари билан ҳамкорликда машғулотлар ўтказилмоқда

2019-06-21 | Жамият

28 июнь кунига қадар Марказий ҳарбий округига қарашли “Фориш” тоғ полигонида Ўзбекистон—Буюк Британия Қуролли Кучлари вакиллари билан ҳамкорликдаги тактик машғулотлар ўтказилиши режалаштирилган.

Унда Буюк Британия Қуролли Кучларидан ташриф буюрган 30 нафардан зиёд ҳарбийлар ҳамда Ўзбекистон махсус операция кучлари бўлинмалари иштирок этмоқда.

Ҳозирда ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари давомида шаҳар ва чўл ҳудудида шартли душман ўрнашган бино ёки жойга сексия ва гуруҳ таркибида кириб бориш, қуршаб олиш, ҳужумга ўтиш тактикаси кўриб чиқиляпти.

Шунингдек, машғулотларни Буюк Британиянинг Ўзбекистон элчихонасидаги ҳарбий атташеси подполковник Эндрю Стреффорд ва Максим Кудрясев, малакали йўриқчилар Куртис Кане, Панкин Брентобин ва бошқалар бевосита кузатиб бормоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться